Ректор ва тюторлар учрашуви

img

      Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов тюторлар фаолиятини тўғри ташкил этиш, келгуси ишларни белгилаб бериш мақсадида университетда фаолият олиб бораётган тюторлар билан учрашув ўтказди.

      Тадбир самимий руҳда бўлди. Рустам Холмуродов тюторларни янги лавозимлари билан муборак этиш билан бирга, унинг нақадар масъулиятли вазифа эканлигини ҳам айтиб ўтди.

      Хусусан, келгусидаги режалар белгилаб олинди:

      - тютор талабаларнинг энг яқин дўстига айланиши кераклигини, ҳар бир талаба билан индивидуал шуғулланиш лозимлигини, уларни ютуқ ва муаммолари ҳам университетга тегишлилигини;

      - ижарада истиқомат қиладиган талабаларнинг яшаш шароитларини ўрганиб, хонадонларнинг қиш мавсумига тайёргарлигини кўриш, агар етарли шароит мавжуд бўлмаса талаба учун яхши шароитларга эга бўлган ижарага жойлаштириш;

      - “Йилнинг энг яхши тютори” танловини жорий этиш, ташаббускор ва фидойи иш олиб бораётган тюторларни доимий рағбатлантириб бориш;

      - ҳар бир тюторга хизмат планшетлари бериш, уларнинг фаолиятини яхлит бир тизимга келтириш учун масъулларга керакли вазифалар белгилаб берилди.

      Шунингдек, асосий масала, талабанинг билим олиши эканлигини алоҳида таъкидланиб, ҳар бир ўқувчи билан индивидуал фаолият олиб бориш лозимлиги айтиб ўтилди.

Самарқанд давлат университети 
Ахборот хизмати. 
Шавкат Акрамов олган суратлар.